Эдинсон Кавани Неймар билан юзага келган келишмовчилик туфайли ПСЖни тарк этадими?

Бир неча ҳафта олдин ПСЖ ҳужумчилари Эдинсон Кавани ва Неймар ўртасида келишмовчилик юзага келганди. Кейинчалик ушбу икки футболчилар ҳаммаси жойида эканлигини айтиб ўтишди. Аммо ҳаммаси ҳам улар айтганчалик кўринмаяпти.

Manchester Evening нашрининг маълум қилишича, уругвайлик форвард Эдинсон Кавани жамоани тарк этиш пайига тушиб қолган. У айни пайтда бошқа жамоага ўтишни режалаштирмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, Каванига "Реал", "Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон" каби клублар қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!