Эдинсон Кавани: Тухель жамоада бирдамлик муҳитини яратди

ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Эдинсон Кавани клуб бош мураббийи Томас Тухель ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

“Мураббий жамоада бидамлик муҳитини яратди ва буни нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида кўришни истамоқда. Вазифамиз осон эмас, бироқ дўстлик ва бирдамлик муҳитида ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз.

Умид қиламанки, барчаси шу руҳда давом этади. Баъзида қийин вазиятларга йўлиқамиз, аммо қийинчиликларни бартараф этиб, жамоа билан бирга ҳаракат қилишимиз зарур. Айнан мана шу хислатлар бизни муваффақиятга чорлайди”, – деди уругвайлик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
15/01/2019 12:43
Тухель биринчи хатоси билан кетса керак