Эффенберг Дракслерга ПСЖдан кетмасликни маслаҳат берди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ футболчиси Штефан Эффенберг ҳамюрти Юлиан Дракслерга ПСЖдан кетмасликни маслаҳат берди.

“Ёш футболчи бу қадар тез жамоасини ўзгартирмаслиги керак. Аксинча, рақобатчиларни ер тишлатиб, муваффақият сари интилиши керак. Умид қиламанки, Дракслер шундай қилади”, - дейди Эффенберг.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бир қатор француз ва немис ОАВлари Германия терма жамоаси аъзоси ПСЖдаги кучли рақобат сабаб қишда ўз жамоасини ўзгартиришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқатишган эди.

Маълумот учун, Дракслер жорий мавсум Франция чемпионатининг жами 13та турида майдонга тушди. У ушбу ўйинларнинг бор йўғи 9тасини асосий таркибда бошлаган ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!