Эжени Бушар америкалик шериги билан катта ишга қўл урди
Ads

Канадалик Эжени Бушар ва америкалик София Кенин Окленд шаҳри мезбонлик қилган мусобақанинг жуфтлик баҳсларида ғалаба қозонди.

Эжени ва София финал учрашувида америкалик Тэйлор Таунсенд ва янги зеландиялик Пэйдж Мэри Хуриган тандемини 1:6, 6:1, 10:7 ҳисобида мағлубиятга учратди.

"ASB Classic" мусобақасидаги ушбу ғалаба Бушар ва Кенин учун 280 рейтинг очкоси ва 6,150 АҚШ доллари пул мукофотини келтирди.