Эжени Бушар ёмғирдан ўтиб, дўлга тутилди

Канадалик Эжени Бушар "Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг асосий тўр баҳслари биринчи даврасида ғалаба қозонди.

Мельбурн шаҳрида ўтаётган чемпионатда Эжени дастлаки босқичда хитойлик Пэн Шуайни 6:1, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди мусобақанинг иккинчи даврасида Бушар америкалик Серена Уильямсга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!