Екатерина Макарова Мельбурндан қуруқ қайтади
Ads

Хотин-қизлар теннис уюшмаси рейтингида 57-поғонада бораётган россиялик Екатерина Макарова Австралия очиқ чемпионатида муваффақиятсизликка учради.

Екатерина биринчи даврада британиялик Кэти Бултерга уч сетда  0:6, 6:4, 6:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энди Бултер Мельбурнда ўтаётган ушбу чемпионатнинг иккинчи даврасида беларуслик Арина Соболенкога қарши кортга чиқади.