Эктор Купер: Бугун энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик
Ads

"Натижадан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим. Биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик. Энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди. Кейинги ўйинда ҳам ўйинимизни янада яхшилаб, ижобий натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

Бугунги ўйинда ҳимоя чизиғидан кўнглим тўлди. Баъзи хатоларимиз бор. Ўйиндан ўйинга бу хатоларни тўғирлашга ва жамоамизни янада шакллантиришга ҳаракат қиламиз.

Ҳар бир мураббийнинг ўз ўйин услуби бор. Бизнинг асосий мақсадимиз натижага эришиш. Ўйин қандай бўлишидан қатъий назар ўзимизга керакли натижага эришиш. Уммонга қарши ўйинда ҳам бугунгидек ҳаракат қилмоқчи эдик. Лекин натижа учун эҳтиёткорроқ ўйнашга мажбур бўлгандик. Бугун барча режаларимиз амалга ошди.

Мен ҳар доим бутун жамоа ўйинини таҳлил қилишга ҳаракат қиламан. Алоҳида футболчилар ҳақида фикр билдирмайман. Лекин истистно сифатида айтишим мумкинк, Икром Алибоевни бугун марказда ўйнатдик. У жуда яхши футболчи. Исталган позицияда ўйнай олади", - деб айтиб ўтди аргентиналик мутахассис.

Манба: ЎФА

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
14/01/2019 02:12
Хаммасини уйин курсатади
Searcher Man
14/01/2019 01:00
Японияга карши уйинда чиройли галаба кутиб коламиз!
&
Salim Egamberdiev
13/01/2019 23:56
Зур ўйин бўлди рахмат футболчиларга чемпион ЎЗБЕКИСТОН...