Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди (фото)
Ads

Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда терма жамоамизга Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашувга тайёргарлик жараёни бошланишидан олдин термамиз устози иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.