Эктор Купер МТЖ йиғинига кимларни таклиф этди?
Аргентиналик мутахассис мазкур йиғинга миллий чемпионатимиз ва хорижда тўп сураётган 30 нафар футболчини таклиф қилди.
Йиғин давомида Купер ва унинг ёрдамчилари терма жамоага номзод бўлган футболчилар билан яқиндан танишиб, уларнинг жисмоний ва функционал ҳолатларига баҳо бериш имконига эга бўлишади.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойидаги ФИФА кунларида Тошкентда иккита ўртоқлик ўйини ўтказади. Футболчиларимиз 6 сентябрь куни Сурия терма жамоасига қарши, 11 сентябрда эса Эронга қарши майдонга тушишади. 

Тошкентдаги йиғинга жалб қилинган футболчилар:
 
Дарвозабонлар:
Суюнов Элдорбек (“Пахтакор”)
Зуҳуров Муроджон (“Бунёдкор”)
Қувватов Санжар (“Насаф”)
Нестеров Игнатий (“Локомотив”)
 
Ҳимоячилар:
Денисов Виталий (“Криля Советов”, Россия)
Шихов Санъат (“Бухоро”)
Холмуҳамедов Мурод (“Қўқон-1912”)
Исмоилов Анзур (“Локомотив”)
Тўхтахўжаев Ислом (“Локомотив”)
Гадоев Шоҳруҳ (“Тэджон Ситизен”, Ж.Корея)
Кримец Егор (“Пахтакор”)
Муҳаммадиев Шуҳрат (“Локомотив”)
Зотеев Олег (“Локомотив”)
Азъамов Шерзод (“Пахтакор”)
Сайфиев Фаррух (“Пахтакор”)
 
Ярим ҳимоячилар
Аҳмедов Одил (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Ғофуров Ҳусниддин (“Локомотив”)
Ҳайдаров Азизбек (“Бунёдкор”)
Мирзаев Сардор (“Локомотив”)
Шукуров Отабек (“Шаржа”, БАА)
Собирходжаев Сардор (“Бунёдкор”)
Рашидов Сардор (“Локомотив”)
Шомуродов Элдор (“Ростов”, Россия)
Турсунов Санжар (“Тэджон Ситизен”, Ж.Корея”)
Козак Владимир (“Пахтакор”)
Иброҳимов Жавлон (“Бунёдкор”)
 
Ҳужумчилар:
Абдухолиқов Темурхўжа (“Локомотив”)
Бикмаев Марат (“Локомотив”)
Нагаев Иван (“Қизилқум”)
Игорь Сергеев (“Пахтакор”).