Эктор Купер: Мухлислардан яна бир оз сабр сўрайман
Ads

Хабарингиз бор эртага Ўзбекистон терма жамоаси "Миллий" стадионида Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу ўйин олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманнинг иккинчи қисмида терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ва Отабек Шукуровлар иштирок этишди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эктор Купер: Эртага мен иккинчи ўйинда жамоани майдонга олиб тушаман. Шу ўринда таъкидлаб ўтишни истардимки, бу ўйин ҳам биз учун синов бўлади. Эртага янги футболчилар ҳам майдонга тушишади. Эрон терма жамоаси жуда ҳам жиддий жамоа. Карлуш Кейруш Эронни яхши шакллантирган.  Мен эртага футболчилардан жамоавий ўйинни талаб қиламан. Ва кўрсатмаларимга қанчалик амал қилишларига ҳам эътиборимни қаратаман. Бир нарсага аниқлик киритишни истайман. Биз биринчи ўйинда ҳимояни синаб кўрган бўлсак ҳам кейинги ўйинда фақат хужумни синаймиз дегани эмас. Мен мураббий сифатида ҳимоя мудофаа чизиғидаги хатоларни минимал даражага тушуришни истайман. Ҳимоя сифатли бўлса хужум ҳам шунга монанд бўлади.  ФИФА рейтингида Ўзбекистон 95 ўринда бўлса, Эрон 35 ўринда турибди. Буни ҳам ҳисобга олишингизни сўрайман. Легионерларимиз жамоага яқиндагина келиб қўшилишди ва уларни ҳам мен хали тўлиқ ўрганишимга вақт керак. Эрон билан ўйинда Сурия билан бўлган ўйинга нисбатан ўсиш бўлишига умид қиламан. 

Отабек Шукуров: Эртанги ўйинда биз мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Пенальтини ким тепишидан қатъий назар асосийси жамоага манфаат келса бўлди. Биз доим битта жамоа яъни бир бутун оила каби бир биримизни ҳурмат қиламиз.

Эктор Купер: Мен пенальти масаласига ойдинлик киритмоқчиман. Пенальтини ким тепишини мен ҳал қиламан. Марат Бикмаевми Отабек Шукуровми менинг кўрсатмамга амалқ илиши шарт. Мен Маратга пенальти бўлса сен тепасан деб айтганман ва буни ўша вазиятда футболчилар билмасди. Бу вазият сизларга тушунмовчилик бўлиб туюлган бўлсада аслида ундай эмас.  Жамоада 2-3 тадан бир ҳил исмли футболчилар бор. Бошида озгина қийинчилик бўлсада ҳозир позициялари билан ажрата оламан. Мен Ўзбекистонга келишимдан олдин уларни фамилия бўйича ёдлаган эдим. Исмоилов ёки Кримец деб. Лекин бу ерда исми билан чақирилар экан. Анзур ёки Егор деб. 

Жамоа сардори бўлиш учун барчада имконият бор. Кимгадир сен сардор бўласан десам унда хохиш бўлмаслиги мумкин. Шу сабаб бу жараён табиий бўлиши лозим. Мухлислардан яна бир оз сабр сўрайман. Вақт ўтгач ҳаммаси ўз ўрнига тушади. Ҳар бир мухлис терма жамоамиз жаҳон чемпионатида иштирок этишини хоҳлайди. Деспасито қўшиғида айтилганидек ҳаммаси секин-секин амалга ошади.