Эктор Купернинг Қатар телеканалига берган интервьюси (промо-ролик)
Ads

Хабарингиз бор Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер бундан аввалроқ Қатарнинг "Ал-Касс" телеканалида эфирга узатилувчи "The Manager" кўрсатуви учун интервью берган эди.

Маълумотларга қараганда ушбу кўрсатув бугун "Ал-Касс" телеканалида намойиш этилади. Ўзбекистонлик мухлислар эса ушбу кўрсатувни тез орада сайтимиз орқали томоша қилишлари мумкин.

Қайд этиш лозимки, "Ал-Касс" телеканали яқинда бошланадиган Осиё кубогида иштирок этувчи барча терма жамоалар бош мураббийлари билан суҳбатлар уюштиришмоқда ва аргентиналик мутахассис ҳам шулар жумласидандир.