Эктор учун Европанинг 3та гранди кураш бошлади

"Порту" клуби ярим ҳимоячиси Эктор Эррера учун бирданига Европанинг 3та клубидан жиддий қизиқишлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манббага кўра 28 ёшли мексикалик футболчи учун айни дамда "Тоттенхэм", "Интер" ва "Рома" клублари ўзаро кураш бошлашган.

Маълумот учун, Эрреранинг “Порту” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, у бўлажак жамоасига мутлақо текинга тушиши мумкин.