El Chiringuito:
Ads

“Сельта” клуби форварди Яго Аспас фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 31 ёшли футболчи билан келишувга эришган. Таъкидлаш лозимки, Аспас нархи 120 миллион евро деб баҳоланаётган “Валенсия” форварди Родриго Моренонинг муқобили сифатида тилга олинмоқда.

Айтиш керакки, Аспаснинг трансфери “Реал”га Родригодан кўра анча арзонроққа тушиши мумкин. Боиси, унинг шартномасига кўра товон пули 40 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Аспас ўтган мавсум Ла Лигада жами 34та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 22та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.