“Эль Классико”дан олдин “Барса” спорт формасидами? (Эркин Ғайбуллаев блоги)
Ads

“Барселона” Ла Лиганинг сўнгги турида “Севилья”га қарши муҳим учрашувни ўтказди. Аммо ушбу ўйин бўйича бир қатор шубҳалар бор эди. 2-февралда сонидан олган жароҳати сабаб Лионель Месси 297 дақиқа ичида атиги бир гол урди. “Реал Вальядолид”га қарши урган ягона голи ҳам пеналтидан киритилди. Унинг яна спорт формасига қайтиши “Барса”нинг жонига оро кирди.

“Севилья”га қарши ўйин анча интенсив тарзда кечди ва аргентиналик футбол даҳоси ҳали тўлиқ спорт формасида эмаслигини бир қатор вазиятларда кўрсатиб қўйди. Ҳужумчи ўйин давомида бир қатор йирик хатоларга йўл қўйди. Унинг тўпни рақибга олдириб қўйиши бир марта каталонияликларга қимматга тушди. Қарши ҳужумга тезкорлик билан ўтиб кетган андалусияликлар Хесус Наваснинг аниқ ҳаракати эвазига меҳмонларни жазолашди.

“Атлетик” ва “Лион”га қарши сафар ўйинларда гол уришнинг уддасидан чиқа олмагани туфайли “Барса” мухлислари ушбу голдан кейин анча саросимага тушиб қолишгани рост. Аммо уларнинг қўрқишига ҳожат йўқ. Чунки Месси “Севилья”га қарши ўйнашни жуда ёқтиради.

Ушбу ўйиндан олдин андалусияликларга қарши 36 ўйин ўтказган аргентиналик футболчи нақ 33 марта жазолаган. Бу бошқа ҳар қандай жамоага урган голларидан ҳам кўпроқ дегани. Албатта бу ўлчов бирлиги бўла олмайди, бироқ унинг “Санчес Писхуан”даги хет-триги мағлубиятни чиройли ғалабага айлантирди.

Тўпни рақибга олдириб қўйганидан кейин жамоаси гол ўтказиб юборганидан “Олтин тўп”нинг беш карра соҳиби жаҳли чиқди. Жаҳли чиққан Мессидан ҳар қандай рақиб қўрқиши керак. Мезбонларнинг голидан ҳеч қанча вақт ўтмай, у Иван Ракитичнинг ажойиб пасини чиройли гол билан якунлади. 31 ёшли футболчидан кутилмаган қарор бўлди ва у истаган услубида гол уришда давом этмоқда.

Аммо “Барса” Меркадонинг голидан кейин яна ҳисобда ортда қола бошлади. Бироқ иккинчи бўлим бошиданоқ Усмон Дембеле ва Серхи Робертоларнинг “жангга” туширилиши меҳмонларга ўйин назоратини ўрнатишга катта ёрдам берди. Аммо Месси яна Томас Вацкликни хафа қилди.

Кейинроқ Месси рақибни яна сиқувга олди ва анча ичкарироқда ўйнай бошлади. Ғалаба тўпи эса ўйин тугашига беш дақиқа қолганида юз берди. Карлес Аленьянинг дарвоза томон йўллаган зарбасини қайтаришда ҳимоячилар тўсқинлик қилишди. Бироқ ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирган тўпга Месси лаббай деб жавоб берди ва Вацклик устидан тўпни оширган ҳолда муҳим ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа барча голларини ажойиб услубда киритди. Ушбу хет-трик ҳужумчи фаолиятидаги 50-си бўлди.

Гол уриш билан чекланиб қолмасдан каталонияликлар сардори сўнгги дақиқалар тугаб бораётган бир паллада Луис Суаресни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Уругвайли ҳужумчи ҳам бундай узатмани навбатдаги бор кўкка совуришга ҳадди сиғмади ва ўйинга нуқта қўйди.

“Лионель нафақат учта буюк голларини киритди. Сиз уларни қачон, қаерда ва қандай киритганини томоша қилинг. У дунёнинг энг зўр футболчиси, чунки жамоа унга эҳтиёж сезганида у голлар урмоқда.

Бу ўйиндан кўриш мумкинки Месси афтидан жамоасининг мағлубиятини қарама-қарши томонга ўзгартириб юборди. Унинг бу ҳафтада бўлиб ўтадиган “Эл Классиколар”дан олдин спорт формасини тиклаб олганини намойиш қилгани мадридликларни ташвишга солиб қўйган бўлса ажабмас. “Барселона” ва албатта Эрнесто Вальверде у туфайли жуда бахтли томонга айланмоқда.