El Pais:
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби яқиндагина “Манчестер Юнайтед”дан истеъфога чиқарилган Жозе Моуриньони яна жамоа бош мураббийлигига қайтармоқчи. Бу ҳақда El Pais нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “қироллик клуби” вице-президенти Хосе Анхель Санчес аллақачон бу масалада португалиялик мутахассис билан учрашган. Қолаверса, мадридликлар раҳбарияти бу борада жамоа аъзолари ўртасида сўровнома ҳам ўтказган. Аксарият футболчилар Моуриньонинг қайтишига розилик билдирган.

Аммо, “Реал” Моуриньони мавсум якунлангач, 2019 йилнинг 1 июлидан ишга таклиф жалб қилмоқчи. Чунки, агара унгақа қадар у билан шартнома имзоласа МЮга 5 млн евро товон пули тўлашига тўғри келади. Айрим маълумотларга қараганда “Реал” 55 ёшли мутахассисга йилига 20 млн евро маош таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2010-2013 йилларда “Реал”га устозлик қилган ва Испания чумпионлигини қўлга киритган.