Элдор Шомуродов
Ads

Россия Премьер-лигаси 7-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган "Ростов" бу гал ўз майдонида Виталий Денисов тўп тепадиган "Рубин"ни қабул қилди. Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган беллашувда мезбонлар зафар қучишди.

15-дақиқада Евгений Марков ҳисобни очди. Орадан 14 дақиқа ўтиб Элдор Шомуродов мувозанатни тиклади. Баҳс охирида эса Александр Саплинов ростовликларга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Элдор майдонда 90 дақиқа тўп тепган бўлса, Денисов захирада қолди. Қолаверса, Элдор учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

EC1koTDXsAA_vQ_

Маълумот ўрнида, Шомуродов бу мавсумдаги 5-голини урди ва чемпионат тўпурарлари орасида 2-ўринга кўтарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
BBS UZB
26/08/2019 15:23
Eldorjon senga aytish shart emas-ku, lekin, baribir eslataman; o'sishdan to'xtama, doim o'z ustingda ishla, faqat olg'a!
Ilhomjon Ilhomjon
26/08/2019 13:39
Ўзбек футболини фахри бўл укам

Минбар

Барча блоглар