Элдор Шомуродов “Ростов” клуби журналининг илк сонида асосий қаҳрамон
Ads

Россиянинг “Ростов” клуби мавсум сўнггида клубнинг илк журналини сотувга чиқарди. Журналнинг илк сонида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов билан интервю, якунига етаётган мавсумдаги қизиқарли фактлар ва клуб ташкил этилганлигининг 88 йиллиги муносабати билан ажойин постерлар ўрин олган.

Ушбу журнал “Олимп-2” ва “Ростов-Арена” стадионларидаги клуб дўконларида сотувга чиқарилган.