Элдор Суюнов: "Пахтакор"даги биринчи ўйинимда ҳаяжон бўлмади

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби куни кеча Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Мазкур ўйиндан сўнг Элдор Суюнов клуб матбуот хизматига учрашув ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Мавсумдаги биринчи ўйин қийин бўлиши аниқ эди. Шу сабабли биринчи бўлим биз учун анча оғир кечди. Иккинчи бўлимда эса бемалол ўйнадик ва ўзимизга муҳим натижага эришдик. Бу мавсум Суперлигада ўткинчи ўйинлар бўлмаслиги бугунги беллашувдан кейин янада аниқлашди.

"Пахтакор" таркибида биринчи расмий ўйинимда ҳаяжон бўлмади, аммо биринчи учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт бўлгани учун хато қилмасдан ҳаракат қилиш лозим эди. Шу туфайли озгина босимга дуч келдик", - деб айтиб ўтди Суюнов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!