Елена Веснина: Мариянинг китобини ўқиб, унга меҳрим ошди
Россиялик Елена Веснина юртдоши Мария Шарапованинг «Ушлаб бўлмас: Менинг ҳаётим» китобидан олган таассуротларини айтиб берди.
«Мен Шараповани китобини ўқидим. У барчасини очиқ ойдин ёзган. Ҳазил ҳисси билан, ҳақиқатни ҳам. Шундай қилиб, ўзи ҳақида бу китобда ҳамма нарса бор. Мария болалик чоғида онасисиз Америкага кетгани, у ерда отаси билан яшаганини ўқиганимда, кўзларимга ёш келди. У келажакда бу қийинчиликлар ортида улкан ғалабалар ва юксак чўққилар келишини билмай, тинимсиз меҳнат қилган.
Шунингдек, бу китобда Серена ҳақида кўп ёзилган. Уларнинг бундай қарама-қаршилиги борлигини кўриб, Ҳайратландим”, дейди - Елена.
Фикрлар