Элина Свитолина: Менга Пётр Порошенко қўнғироқ қилди

Украиналик теннисчи Элина Свитолина "Ролан Гаррос" турниридаги иштироки ҳақида тўхталиб ўтди.

"Менимча, биринчи даврадаги босимни муносиб енгиб ўтдим. Рақибимни олқишлайман у яхши ўйнади. Нима бўл-са, ҳам ғалаба қозондим.

Украина шарафини ҳимоя қилиш менга ёқади. Рим турниридан сўнг Пётр Порошенко менга қўнғироқ қилиб табриклади. У теннисни яхши кўради. Умид қиламанки ўсмирларга эътибор энди кучаяди. Президентимизнинг эътибори жуда яхши ҳолат.

Менинг омадли ўйинчоғим бор ва уни доимо ёнимда олиб юраман. Шунингдек Бобик лақабли кучукчамсиз ҳам ҳеч қаерга бормайман", - дейди Элина.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар