Элизе Мертенс хитойлик теннисчиларни жазоламоқда

Бельгиялик теннисчи Элизе Мертенс Тяньцзин очиқ чемпионатида иккинчи даврага муваффақиятли ўтиб олди.

Хитойда ташкил этилган мазкур мусобақанинг илк босқичида Элизе хитойлик Жу Линь устидан 7:5, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, "Tianjin Open" мусобақасининг навбатдаги босқичида Мертенс словакиялик Яна Чепелова ҳамда мезбон теннисчи Яфань Ван учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)