Элнур Абдураимов танзаниялик рақибини қай тарзда нокаутга учратди? (Видео)
Ads

Унда бир қатор боксчиларимиз ўзларининг профи боксда навбатдаги жангларини ўтказишмоқда. Жумладан Осиё чемпиони Элнур Абдураимов (4,4 КО) ўзининг профи боксдаги бешинчи жангини танзаниялик Исса Нампечече (29-9-6)га қарши ўтказди.

8 раундга мўлжалланган жангнинг тўртинчи раундида рақиб Элнурнинг зарбаларини ўтказиб юбориши натижасида жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Шу тариқа "Нур" профи боксдаги бешинчи жангини ҳам нокаут билан якунлади.