Емельяненко навбатдаги жангига тайёргарликни бошлади
Ads

Федор Емельяненко мураббийи Владимир Вороновнинг сўзларига кўра, 41 ёшли спортчи америкалик Фрэнк Мирга қарши жангга тайёргарлик кўра бошлади. Россиялик жангчи айни дамад эски Осколда машғулотларга зўр бермоқда. Жанг 28 апрел куни Роузмондда бўлиб ўтади.

Федор эски Осколда машғулотларни бошлади, – дея Вороновнинг сўзларини келтиради ТАСС нашри. – Питер Тайссе ҳам бу ерга етиб келган ва унга ёрдам бермоқда. Ҳозирча режалар шу ерда тайёргарлик кўриш. Тайёргарлик учун бу ерда спортчилар етарли.

Эслатиб ўтамиз, Емельененко сўнгги марта 2017 йил июнда америкалик Мэтт Митрионга қарши рингга кўтарилиб, уни нокаутга учратган эди. Россиялик спортчи учун бу жанг Bellator’даги илк тўқнашув бўлган.