Емельяненко: Пешта ва Жонсон кучли жангчилар, аммо мен уларни мағлуб этаман
Ads

Аввалроқ хабар берганимиздек, ММА жангчиси Александр Емельяненко 9 июль куни Виктор Пештага қарши, 18 август куни эса Тони Жонсонга қарши рингга чиқади. Жангчи ушбу беллашувлардан олдин ўз фикрини билдирди.

- Машғулотларда яхши натижаларга эришяпман. Муҳими учрашувларга қадар шу формани йўқотмаслик ва жароҳатлардан ҳоли бўлиш. Пешта ҳамда Жонсон кучли жангчилар, бироқ мен уларни енгишга кучим етади, - дея Александрнинг сўзларидан иқтибос келтиради Fight Club Akmat нашри.