Эмери
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Реал” дарвозабони Кейлор Навасни таркибга жалб этмоқчи.

Fichajes.net тарқатган хабарга кўра 32 ёшли коста-рикалик посбонни шахсан “канонирлар” бош мураббийи Унаи Эмери жамоада кўрмоқчи. Унинг Лондонга кўчиб ўтиши эса яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ амалга ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тибо Куртуа “Реал”га келгач Навас захира футболчисига айланиб қолди. Шу боис унинг ўзи ҳам жамоасини ўзгартириш пайида юрипти.

Маълумот учун, Кейлор жорий мавсум Ла Лигада бор йўғи 2та ўйинда майдонга тушди холос.