Эмери Неймар қачон дебют қилишини айтди

Франциянинг ПСЖ жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери Неймар борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Неймар техник ва тактик машғулотларда яхши иштирок этди. У тайёр. У қайдномага киритилиши ва хатто майдонга ҳам тушиши мумкин.

Биз уни майдонда кўришни истаймиз. Шанба куни яна машғулотлар бўлади. Шундан сўнг, мураббийлар штаби билан Неймар борасида қарор қабул қиламиз.

У ўйинни илк дақиқадан бошлашга тайёр ва яхши формада”, – деб қўшимча қилди Эмери.