Эмери қўли остида порлайдиган ва жабр кўрадиган футболчилар ким?

Унай Эмери аллақачон “Арсенал” билан икки инглиз грандига қарши баҳс олиб борди ва унинг клубдаги фаолиятига доир баъзи мулоҳазаларни бера олишимиз мумкин.

Ияпаниялик мутахасси “тўпчилар” бошқарувидаги илк учрашувини “Эмирейтс” стадионида амалдаги чемпион – “Манчестер Сити”га қарши ўтказди ва афсуски жамоаси билан 2-0 ҳисобида мағлубиятга учради. Шогирдлари эса қониқарсиз ўйин намойиш қилди.

Уларнинг иккинчи ўйини эса “Стэмфорд Бридж”да азалий рақибига қарши баҳс бўлди. Лондон дербисида дастлаб майдон эгалари 2-0 ҳисобида олдинда бораётганига қарамай, “тўпчилар” орадаги мувозанатни йўққа чиқарди. Бироқ Маркос Алонсонинг голи туфайли “Арсенал” яна мағлуб бўлди.

Таъкидлаш жоизки клубдаги дебюти бундай самарасиз чиққани учун айблаш қийин. Клуб мухлисларининг баҳтига ижобий хусусиятлар ҳам бор.

Масалан, Алекс Ивобининг жамоасининг иккинчи голини урганида у бу мавсумнинг энг узоқ давом этган – 19 узатмаларнинг ажойиб якуни бўлди.

Шунингдек, янги бош мураббий қўли остида қайси футболчилар ўйнаб кета олади-ю қайсилари қийинчиликка учрашини ҳозирданоқ тахмин қилишимиз мумкин.

Қуйида шу футболчилар ҳақида мулоҳаза юритамиз.

  1. Маттео Гендузи - порлайди

19 ёшли футболчи мавсумнинг дастлабки икки учрашувидаги энг тажрибасиз футболчи бўлди, десак муболаға бўлмайди. У жамоага Лукас Торрейра билан келиб қўшилганида унга “келажак футболчиси” деган тамғани ёпиштириб қўйишганди.

Шунга қарамай франциялик футболчи Эмери қўли остида ундан талаб қилинаётган вазифаларни аъло даражада уддаламоқда.

Гендузи ҳозирданоқ бир қатор кўрсаткичлар бўйича тажрибали жамоадошларидан олдинда. У клубда 84 та узатмани амалга оширган, 139 бора тўпга тегинган. Бу рақамлар клубдаги энг юқори натижалар бўлиб турибди.

Албатта “Лорьян”нинг собиқ футболчисига баҳо беришга ҳали эрта, аммо у шундай ўйнашда давом этса, “Арсенал”нинг баъзи асосий таркиб футболчилари бундан жабр кўриши мумкин.

  1. Гранит Джака – қийинчиликка учрайди

19 ёшли янги жамоадошининг ажойиб старти туфайли “тўпчилар” билан дастлабки икки турда қийинчиликка учради. Клубларда қарийб 300 ўйин ўтказган, Швейцария термасида эса 66 ўйин ўтказган тажрибали футболчи Гендузи туфайли ўз ўрнидан ажралиб қолиши мумкин.

Зотан унинг клубдаги ўрни “Арсенал”га келиб қўшилганидан бери икки фронтга ажралган. Унинг 14 ноаниқ узатмаси ҳар қандай шеригиникидан ҳам кўп ва ярим ҳимояда иккинчи ўринда. Фақатгина Генрих Мхитарянда 17 та шундай зарба бор. Бироқ арман футболчиси таваккалга кўп қўл ургани учун бундай кўрсаткичга эга.

Швейцариялик футболчи тўпга эгалик қилишда жуда қийналмоқда. Гвардиола шогирдларининг кучли босими остида у қийинчиликка дуч келди. Канте ва Баркли уни ютиб юборди.

  1. Генрих Михитарян – порлайди

Ҳа, “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси “Арсенал”да энг кўп муваффақиятсиз узатмани амалга оширган. Айни вақтда у клубнинг энг кўп вазият яратувчи футболчиси ҳамдир.

“Челси”га қарши ўйинда Мхитарян хатога йўл қўйсада ортидан ўзи уни тўғрилашини кўрсатиб берди. Мхитарян ўнг қанотда Эктор Бельеринга ёрдам бериши учун ҳимоявий сифатларини яхшилаши керак. Кўриниб турибдики у бунданам яхшироқ бўла олади.

  1. Месут Ўзил – қийинчиликка учрайди

“Арсенал”га келиб қўшилганидан бери 198 ўйинда иштирок этган немис футболчиси Премьер Лиганинг дастлабки икки турида ярим ҳимояда ўз ҳукмронлигини ўрнатишда қийинчиликка учради.

Икки учрашувда 158 дақиқа ўйнаганига қарамай, “Реал”нинг собиқ вакили жамоадошлари учун атиги икки бора хавфли узатмани амалга оширган.

Ўзил хатто Эмери тизимида ўз ролини топа олмагандек. У ҳозиргача икки турли позицияларда ўйнади.

Испаниялик мураббий келаётган турларда Ўзил учун энг яхши позицияни топиб бериши зарур. Акс ҳолда Месут ўз ўрнини йўқотиб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас.