Эмери ёзда "Арсенал"нинг беш нафар футболчисини трансферга қўймоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери ёзги трансферлар даврида жамоанинг беш нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи.

Tribalfootball нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик мутахассис мавсумлар оралиғида дарвозабон Давид Оспина, ҳимоячилар Роб Холдинг, Калум Чамберс, Шкодран Мустафи ҳамда ҳужумчи Дэнни Уэлбекларни трансферга қўймоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ёзги трансферлар даврида “канонирлар” раҳбарияти Эмерига таркибни кучайтириш учун 80 млн евро ажаратишни реэалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!