Эмре Жан “Ливерпуль” билан шартномасини узайтирди

 

Англиянинг “Ливерпуль” клуби Эмре Жан яна бир неча йил жамоада қоладиган бўлди. Бу ҳақда Британия ОАВ хабар бермоқда.

Манбаларнинг маълум қилишича, Эмре Жан “Ливерпуль” билан шартномасини узайтирди. Энди германиялик хавбек ҳафтасига 150 минг фунт ишлаб топади.

Маълумот ўрнида, 23 ёшлик футболчи якунланган мавсум Англия чемпионатида “Ливерпуль” сафида 31 ўйин ўтказди ва 5 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!