Энди навбат Блаттерга келдими? Ёхуд ФИФАнинг собиқ президенти Инфантинони порахўрликда айбламоқда
Ads

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер ташкилотнинг ҳозирги раҳбари Жанни Инфантинони коррупцияда айбламоқда. Бу ҳақда Yahoo Sports хабар бермоқда.

Унга кўра 82 ёшли собиқ амалдор ФИФАнинг “юқоридаги” раҳбарлари устидан текширув ўтказилишини истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Блаттер 1998 йилдан то 2015 йилга қадар ФИФА президенти лавозида ишлаб келган. Шундан сўнг коррупцияга алоқадор можаролар уни ишдан кетишига сабаб бўлди. Унинг ўрнини эса 6,5 йил давомида УЕФА бош котиби лавозимида ишлаб келган Жанни Инфантино эгаллади.