Энди Россия премьер-лигаси учрашувларини YouTube'да ҳам томоша қилиш мумкин
Ads

Бир нечта ҳамюртимиз тўп сурадиган Россия премьер-лигаси ўйинларини энди YouTube орқали томоша қилиш мумкин.

Таъкидлаш керакки РПЛ раҳбарияти кеча бўлиб ўтган “Оренбург” – “Анжи” учрашувидан бошлаб чемпионат ўйинларини YouTube тармоғида трансляция қилишни бошлади.

rpl2

Маълумот учун, Россия премьер-лигаси ўйинларини хорижда намойиш этиш билан IMG компанияси шуғулланиб келган эди. Аммо, томонлар ўртасидаги келишув 2018 йилда ўз ниҳоясига етди.