Энг кучли каратэчилар Ўзбекистон кубогида баҳслашмоқда
Каратэ бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди
Пойтахтимиздаги "Унверсал" спорт мажмуасида каратэ (WKF) бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бошланди.
Ўзбекистон Республикaси Жисмоний тaрбия вa спорт вaзирлиги, Миллий олимпия қўмитaси, мамлакатимиз миллий каратэ федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада 1200 нафардан ортиқ йигит қизлар ката ва кумитэ баҳсларида ўзаро рақобатлашмоқда.
Мусобақанинг ғолиблари эртага, 9 сентябрь куни аниқланади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар