Энг кучли теннисчи мезбон қизни базўр енгди
Ads
 
Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирнинг биринчи босқич ўйинлари якунланди.
 
Мукофот жамғармаси 500 минг АҚШ доллари бўлган турнирда биринчи рақамда сараланган польшалик Агнешка Радванска мезбонлар вакиласи Дуань Инъин билан рақобатлашиб, ёш рақибасини базўр енгди.
 
 
Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда 6:2, 6:7, 7:5 натижаси қайд этилиб, Радванска мусобақани давом эттирадиган бўлди.
 
Биринчи давра ўйинлари қуйидагича якунланди:
 
Моника Никулеску (Руминия, 7) — Чжан Кайлинь (Хитой, WC) 5:7 6:1 6:3
 
Ван Цян (Хитой) — Евгения Родина (Россия, LD) 6:2 6:3
 
Цветана Пиронкова (Болгария) — Галина Воскобоева (Қозоғистон, SR) 6:4 5:7 6:3
 
Элисон Риске (АҚШ, 8) — Чжу Линь (Хитой, WC) 7:6 7:6
 
Сорана Кирстя (Руминия) — Кристина Кучова (Словакия) 6:3 4:6 6:4
 
Ваня Кинг (АҚШ) — Мария Саккари (Греция) 2:6 6:1 6:2
 
Чжэн Сайсай (Хитой) — Лю Фанчжу (Хитой, LL) 6:7 6:0 6:3
 
Кристина Плишкова (Чехия) — Анастасия Севастова (Латвия, 6) 1:6 6:3 7:6
 
Йоханна Конта (Буюк Британия, 3) — Чағла Буюкакчай (Туркия) 6:2 6:0
 
Симона Халеп (Руминия, 2) — Елена Янкович (Сербия) 6:1 3:6 6:3
 
Чан Кайчэнь (Хитой Тайпейи, Q) — Виктория Голубич (Швейцария) 7:6 6:1
 
Камила Жорди (Италия) — Ана Богдан (Руминия, LL) 1:6 7:6 6:3
 
Нина Стоянович (Сербия, Q) — Тимя Бабош (Венгрия, 5) 1:6 7:5 6:2
 
Катержина Синякова (Чехия) — Пэн Шуай (Хитой) 6:3 7:5
 
Онс Жабер (Тунис, Q) — Стефани Фёгель (Швейцария, Q) 6:0 6:2