Энг зўр полвонлар Тошкентда беллашди (фото)
Ads

Пойтахтимиздаги Жар спорт мажмуасида ташкил этилган полвонлар ўртасида жаҳон кубоги мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Мазкур турнирда Польша, Украина, Россия, Латвия, Ўзбекистон, Ирландия, Беларусь, АҚШ, Хитой давлатларидан паҳлавонлар иштирок этишди.

Беллашувлар якунига кўра, польшалик Роберт Кирвус 54,5 очко жамғариб, биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, украиналик Константин Ильин 42,5 очко билан иккинчи, россиялик Валерий Савин 42,0 очко билан кучли учликка якун ясади. Ўзбекистонлик спортчилар орасида Ҳамза Примов 35,5 натижаси билан бешинчи ўринни банд этган.

Қолган натижалар билан танишинг:

...
4. Мартузанс Оскарс (Латвия) – 40,0
5.Ҳамза Примов (Ўзбекистон) – 35,5
6. Патрик Одавйер (Ирландия) – 33,0
7.Руслан Багиров (Беларусь) – 27,5
8. Алаҳ Колей (АҚШ) – 27,5
9. Ғиёз Аҳмедов (Ўзбекистон) – 24,0
10. Янг Юэ (Хитой) – 16,0
11. Дониёр Аҳмедов (Ўзбекистон) – 15,0