Энг зўр таэквондочиларимиз Осиё чемпионлиги учун курашади (фото)
Ads

Ўзбекистон аньанавий таэквондо федерацияси спортчилари 3-5 август кунлари Жанубий Кореяда бўладиган катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ва ёшлар ўртасидаги халқаро турнирда иштирок этади.

Шуҳрат Хўжаев бошчилигидаги делегация кеча тунда Жанубий Кореяга учиб кетди.

Осиё чемпионатида қуйидаги таэквондочилардан умидимиз катта:

1. Екатерина Мўминова - 2016 йили Англияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ғолибаси

2. Жаҳонгир Рашидов – 2014 йили Италияда бўлиб ўтган жаҳон кубоги соҳиби ҳамда жаҳон чемпионати бронза медали совриндори. 2016 йил Англиядаги жаҳон чемпионати кумуш медаль соҳиби.

3. Роман Цай - 2014 йили Италиядаги жаҳон кубоги соҳиби

Ёшлар ўртасидаги халқаро очиқ чемпионатда юртимиз шарафини Сергей Ан ва Олег Ким ҳимоя қилади.

 

SPORTS.uz