Енгилмас Қудратилло бугунги супержангга тайёр!
Ads
 

Профессионал бокснинг WBC Silver – кумуш камари соҳиби Қудратилло Абдуқаҳҳоров (11-0-0, 8 КО) 9 июль куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказиладиган профессионал бокс кечасида "Механик" лақабли мезбон боксчи Дмитрий Михайленкога қарши жанг қилади.

Дмитрий Михайленкога (22-1-0, 10 КО) фаолияти давомида WBC Silver камарига эга қилган. Бироқ, россиялик боксчи 2016 йили зимбабвелик Чарльз Манючига қарши жангда унвонини бой берганди. Михайленко кейинчалик колумбиялик Брейдис Прескоттни нокаутга учратиб, қўлдан чиқарган совринига расмий даъвогар мақомини олди.

Бу орада Чарльз Манючи 25 март куни Сингапурда ўтказилган жангда Қудратилло Абдуқаҳҳоровдан биринчи раундда нокаутга учраб, WBC Silver камарини ўзбек боксчисига топширди.

Ўзбек профессионал боксчилари орасида энг юқори рейтингга эга бўлган Қудратилло Абдуқаҳҳоров фаолиятидаги энг муҳим жангга АҚШда тайёрланди. Бўлажан беллашувда ҳамюртимизга ғалаба тилаймиз.

 

 

SPORTS.uz