Эрик Лима ва Робиньо Россия термасини ярим финалга олиб чиқди

Айни кунларда Словенияда футзал бўйича Европа чемпионати баҳслари давом этмоқда. Кеча тунда чорак финал босқичидан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўтказилди. 

Уларнинг эътиборлиси, шубҳасиз, мезбон Словения ҳамда Россия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлди. Баҳснинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечиб, дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди. Иккинчи тайм бошларида Россия терма жамоаси аъзоси Эрик Лима учрашувдаги илк голга муаллифлик қилди. Ўйий якунланиб бораётган паллада мезбонлар ўйновчи дарвозабонни майдонга туширишди. 40-дақиқада юзага келган хатодан Робиньо унумли фойдаланиб, баҳсга мантиқий нуқта қўйиб берди.

Россия терма жамоасининг ярим финалдаги рақиби бугун бўлиб ўтадиган Португалия ҳамда Озарбайжон терма жамоалари ўртасидаги баҳсда аниқланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!