Эрик тен Хаг: Ҳозирча
Ads

Амстердамнинг "Аякс" клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг ўзининг келажак фаолияти борасида гапириб ўтди.

“Бавария”, "Барселона" ва "Челси" каби жамоаларнинг менга қизиқаётганини эшитиш ёқимли, бироқ менинг "Аякс" билан шартномам бор ва мен бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Биз аллақачон раҳбарият билан жамоанинг янги мавсум режалари ҳақида гаплашиб олдик. Ҳозир ҳеч қаерга кетмайман”, - дейди голландиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Аякс” жорий мавсум Голландия чемпионати ва кубогида зафар қучди. Шунингдек, сенсацион тарзда ЕЧЛ ярим финалига қадар етиб борди.