Эриксен: Дарвозабон бунча пенальтини қайтарган пайтда ғалаба қозониш шарт

Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен кеча ЖЧ-2018нинг 1/8 финал босқичида Хорватияга қарши бўлиб ўтган баҳсда учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз ғалаба учун ажойиб имкониятга эга эдик. Модрич пенальтини ура олмагач ғалаба қозонишимизни юракдан ҳис қилган эдим, афсуски якунда мағлуб бўлдик.

Дарвозабонимиз бугун ўзини жуда яхши кўрсатди. Мен ва бошқа жамоадошларим эса бугун у қадар яхши ўйнай олмадик. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам бу мағлубият бутун жамоаники.

Дарвозабон шунча пенальтини қайтардими, демак сиз ғолиб чиқишингиз шарт”, - дейди Эриксен.

Эслатиб ўтамиз, Дания кечаги баҳсда Хорватияга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)