Эриксен
Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм Хотспур" клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоани тарк этиши мумкинлиги борасида тарқалган хабарларга ўз муносабатини билдирди.

"Тўғрисини айца, ҳозир бу ҳақида ўйламаяпман. Сизнинг ўз оруйингиз бор. Бироқ орзулар доим ҳам реал ҳаётга айланавермайди. Реаллик бу - стол устида турган таклифдир. Мен ҳозир "Тоттенхэм"да жуда ҳам бахтлиман" - деб унинг сўзларини келтириб ўтди ВТ.

Илгарироқ, унга "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар тарқалган эди.