Эркин Ғайбуллаев блоги: Месси қандай қилиб энг яхши ижрочига айланди?

«Барселона» юлдузи Лионель Месси Ла Лиганинг сўнгги турида «Эспаньол» дарвозасига жарима зарбасидан икки голни киритишга муваффақ бўлди.

Унинг барча зарбаси беназир бўлди ва Диего Лопес ҳеч нарса қила олмади. «Корнелья Эл Прат»га йиғилганлар ҳам жим қолишди.

Ушбу голлари билан аргентиналик юлдуз сўнгги тўрт йил ичида тўғридан-тўғри жарима зарбаларидан киритган голлари сони 20 тага етди ва бу билан у «Ювентус» (18), «Реал» (14), «Бавария» (13), «Челси» (11) ва «Ливерпуль» (11) каби грандлардан ҳам кўп гол урган. Бу рақамлар шуни кўрсатмоқдаки, беш карра «Олтин тўп» соҳиби жарима зарбасида камроқ хатога йўл қўймоқда ва бунда чап оёғи жуда асқотмоқда.

Аммо у бундай натижаларга қандай қилиб эришди? Қуйида у ҳақида билдирилган фикрлар билан бирга муҳим статистикаларни таҳлил қиламиз.

Фаолиятининг ибтидоси

«Ла Масия» академиясидан чиқиб Франк Райкард қўли остида асосий жамоага қўшилган болакай Роналдиньо ва Деку каби моҳир усталарнинг борлиги сабаб жарима зарбасини йўллашда унга йўл йўқ эди.

Аммо юлдузлар жамоани тарк этгач, Месси каталонияликларнинг асосий қуролига айланди. Аммо у 2008-йилгача жарима зарбасидан гол ура олмади. Айнан шу йили «Атлетико»га (6-1) қарши ўйинда Месси Грегори Купе дарвозасига узоқдан йўл топа олди. Гарчи бунда Купенинг йўл қўйган хатоси бўлсада, гол ҳам чиройли чиққанди.

Бу унинг 2008/09-йилги мавсумдаги ягона жарима зарбаси бўлиб қолди. Кейинги мавсумда ҳам рақибларни жарима зарбасидан туриб жазолашда бироз қийналди. У мавсум мобайнида икки марта – Ла Лига доирасида «Альмерия»га ва ЕЧЛда «Динамо Киев»га қарши ўйинларда жарима зарбаларини гол билан якунлашга эришди.

Ўша йили Мессининг бу борадаги маҳорати ҳам истиқболли эканлиги маълум бўлди. Аргентинанинг собиқ фитнесс мураббийи Фернандо Синьорини Диего Марадона Мессини илҳомлантирганини таъкидлади. «Месси учта жарима зарбасини тепди, барчаси хато кетди ва бизга қаради. Шунда Марадона унинг олдига бориб гаплашди. У тўпни бояги нуқтага қўйди ва баъзи рухлантирувчи сўзларни айтди.»

Бироқ бу ҳам тезкор ўзгаришга олиб келмади. Аргентиналик футболчи 2010/11-йилги мавсумда 53 гол урган бўлсада, шундан атиги биттасин – «Депортиво» дарвозасига жарима зарбасидан гол урди.

Марадонанинг маслаҳати барибир ўз таъсирини ўтказди шекилли, кейинги мавсумлардан бошлаб Месси ўзида Роналдиньо каби ҳис қила бошлади.

2011/12 – 2014/15 – ўзгариш даври

Мессига балки Марадонанинг техник маслаҳатлари ёрдам берган бўлиши мумкин, аммо аргентиналик футболчига олиб борган машқлари катта ёрдам берди.

Буни Эрнесто Вальверде ҳам тилга олди: «Ҳа. У доим машқ қилади ва доим гол уради.» Бироқ бу хусусият ҳар доим у учун асосий режа бўлмаган. «Ла Масия»нинг собиқ директори Алберт Бенаигес академия бу сифатга унчалик эътибор бермаган: «Биз озгина маслаҳат беришимиз мумкин, аммо биз ишлайдиган ўйиннинг қисми эмас.»

Тинмай олиб борган машқлари Мессига 2011/12 – 2014/15-йилги мавсум оралиғида фойда келтира бошлади. У бу вақт ичида 12 марта гол урди.

2012-йилда икки марта «Реал» дарвозсига, ЕЧЛда «Аякс»га ва бошқа жарима зарбалари сабаб каталонияликлар икки марта Ла Лига ва бир марта ЕЧЛни ютиб олишга эришди.

2015-йилдан ҳозиргача - моҳирлик

Юқорида тилга олганимиздек, Месси тўрт мавсуми ичида 20 марта тўғридан-тўғри жарима зарбаларидан гол киритган. Шундан тўрттасини Месси жорий мавсумда киритган. «Алавес», «ПСВ» ва «Эспаньол» жабрдийдалар қаторида.

Унинг жарима зарбаларини моҳирлик билан голга айлантиришини Иван Ракитич ҳазиломуз изоҳлаганди: «Жарима зарбаси ишлаб олганимизда, биз голни нишонлаш ҳақида ўйлай бошлаймиз» – деганди хорватиялик футболчи Daily Mail га берган интервьюсида.

2015/16-йилги мавсумда Месси 7 марта гол урди. Кейинги мавсумда эса тўртта голгача камайди. Шундан учтасини «Атлетик» қабул қилиб олган бўлса, «Вильярреал» бошқа бир жабрдийда бўлди.

Унинг бундай натижаларга эришишини Андреа Пирло юқори баҳолади. У Мессини жарима зарбаларини тепиш бўйича дунёнинг энг яхши уч футболчисидан бири, деб атади.

Месси фаолияти давомида жарима зарбасидан йўллаган саккиз голи жамоасига ғалаба келтирган. Шундан ўнтаси 2018-йилга тўғри келади. Эҳтимол биз жарима зарбаси устаси бўйича энг буюк футболчини кўраётгандирмиз, ким билсин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!