Эркин "Интер" тарихидаги энг ёмон мураббий кимлигини айтди

“Интер” клуби собиқ ҳимоячиси Жанер Эркин “нерадзуррилар”нинг собиқ бош мураббийи Франк де Бурни жиддий танқид қилди.

“Интер”да ўйнаганимда, деярли ҳеч ким Де Бур ҳақида ижобий фикр билдирмаган. Уни 5 та ўйиндан сўнг истеъфога чиқаришди. У қанақа мураббийлигини ҳамма биларди. У қандай қилиб бундай кучли жамоага келиб қолганини тушунмайман. Де Бур – “нерадзуррилар” тарихидаги энг ёмон мураббий. Афсуски, менинг барча орзуларимни жамоада 2,5 ой ишлаган мураббий барбод қилди”, - дейди туркиялик футболчи.

Жанер “Интер” сафида 2016/17 йилги мавсумда тўп сурган, аммо А Серияда бирорта ҳам ўйинда иштирок этмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!