Эрнан Креспо: Месси Марадона эмас, буни ҳамма тан олиши керак
Ads

Аргентина терма жамоаси собиқ хужумчиси Эрнан Креспо ЖЧ-2018 доирасида Аргентина Исландия учрашуви натижалари (1:1) ҳақида айтиб ўтди.

- Албатта, биз Мессидан кўп нарсани кутиб қоламиз, бироқ Месси Марадона эмас у жаҳон чемпионатида бир ўзи ғалаба қозона олмайди. Бу маълумотни авваламбор бутун Аргентина ва Мессининг жамоадошлари билиб олишлари лозим.

Агар Мессига “Барселона”да каби тўғри шароитлар ярата берилса у  феноменал қобилиятга эга футболчи эканлигини исботлаб беради, - дея Креспонинг сўзларидан иқтибос келтиради La Gazzetta dello Sport нашри.