Эрнесто Вальверде:
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде кеча "Реал"га (0:3) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Гарчи биринчи бўлимда кўплаб имкониятларимиз амалга ошмаган бўлсада, иккинчи бўлимда яхши ўйнадик. Чунки, 0:0 ҳисоби бизни қаноатлантирмас эди. Албатта, “Сантьяго Бернабеу”да ўйнаётганимиз бизни янада руҳлантирди. Қолаверса, “Реал” футболчилари ҳам “Камп Ноу”га худди шундай кайфиятда келишади.  

Мақсадимиз – барча мусобақаларда ғолиб чиқиш. Буни мухлислар ва “Барселона” тарихи талаб қилади”, - дейди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” икки ўйин натижасига кўра “Реал”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, Испания кубоги финалига йўл олди. Энди улар финалда “Бетис” ҳамда “Валенсия” жуфтлиги ғолиби билан куч синашишади.