Эрнесто Вальверде: Умид қиламанки қишки трансферлар даврида "Барселона"ни ҳеч ким тарк этмайди

Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде яқинлашиб келаётган қишки трансферлар ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Мен трансфер бозори очилмасидан туриб уни ёпган биринчи мураббийман. 1 январгача трансфер бозори расман ёпиқ. Ҳа, биз айрим футболчиларни кузатяпмиз, бироқ ўз навбатида бошқа жамоалар ҳам бизнинг футболчиларимизни кузатишмоқда. Футбол дунёси шундай яратилган. “Барселона” таркибидаги футболчиларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади ва уларнинг барчаси билан ишлашга ҳаракат қилади. Умид қиламанки январда ҳеч ким жамоадан кетмайди”, - дейди Вальверде.

Маълумот учун, “Барселона” Ла Лиганинг ўтган 17та тур якунларига кўра 34 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Каталонияликлар бугун 18-тур доирасида ўз майдонида “Сельта”ни қабул қилишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!