Эрон ФФ ўйинни бекор қилгани учун Греция устидан ФИФАга шикоят қилди
Ads

 

Эрон футбол федерацияси ЖЧ–2018 турнирига тайёргарлик кўриш доирасида 2 июнь куни Туркияда Греция терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб олганди. Бироқ Греция ўртоқлик ўйинини бекор қилди.

Натижада Эрон футбол федерацияси Греция ФФ билан ўзаро алоқаларни тўхтатди. Шунингдек, ўйинни бекор қилгани учун Греция устидан ФИФАга шикоят қилди. Эрон бўлажак ўйинни ўтказиш учун маблағ сарфлади ва уни қоплашни талаб қилмоқда.

Эрон ФФнинг аризасида қайд этилишича, ўртоқлик ўйинининг бекор қилиниши мамлакат термасининг ЖЧ–2018 турнирига тайёргарлигига катта путур етказди.

Маълумот учун, Эрон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнири гуруҳ босқичида Португалия, Испания ва Марокаш терма жамоалари билан ўзаро баҳс олиб боради.