Эрон терма жамоаси яна бир машҳур мутахассис билан музокаралар ўтказмоқда
Ads

Италиялик машҳур мутахассис Винченцо Монтелле Эрон терма жамоасидан таклиф олди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра эронликлар 44 ёшли мураббийга 3 йиллик шартнома ва йилига 1,5 млн евро маош таклиф қилишмоқда. Монтелла эса ушбу таклифни ўйлаб кўриш учун бир неча кун муддат сўраган.

Маълумот учун, Монтелла фаолияти давомида "Фиорентина", "Милан" ва "Севилья" каби клубларни бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Карлуш Кейруш БААдаги Осиё кубогидан сўнг Эрон терма жамоасидан кетган эди.