Эртага дзюдо бўйича Ўзбекистон кубоги старт олади
Мамлакатимизнинг энг кучли дзюдочилари аниқланади.
23-25 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича ушбу мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан етакчи спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Беллашувлар «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ташкил қилинади. Бугун Ўзбекистон дзюдо федерациясида мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар