Эртага "Локомотив"нинг "Ал Ваҳда"га қарши учрашувидан олдинги матбуот анжумани ўтказилади

4 март куни "Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида 1-тур учрашувини ўтказади.

"Локомотив" душанба куни ўз майдонида БААнинг "Ал Ваҳда" клубига қарши баҳс олиб боради. Шу муносабат билан эртага, 3 март куни ўйинолди расмий матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжумани соат 12:00да бошланади ҳамда ТТЗ "Локомотив" стадионининг матбуот анжуманлари залида ташкил этилади. Бунда ҳар икки жамоа бош мураббийлари билан биргаликда бир нафардан футболчи иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!