“Эспаньол”га қарши баҳсдан сўнг “Реал” кийиниш хонасида нима бўлди?
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос кеча Ла Лиганинг 26-турида “Эспаньол”га (1:0) қарши баҳсда жамоадоши Искодан норози бўлган.

Аниқроғи, Рамосга иккинчи бўлиб ўрталарида Крим Бенземага ўз ўрнини бўшатиб берган Исконинг майдонни жуда секин тарк этган ёқмаган. Рамос ўзининг бу эътирозини жамоадошига ўйин якунланиши билан кийиниш хонасидаёқ очиқ билдирган.

Эслатиб ўтамиз, кечаги мағлубиятдан сўнг “Реал” Ла Лига чемпионлигидан янада узоқлашди. Айни дамда Зидан шогирдлари пешқадам “Барселона”дан 14 очкога ортда бормоқда. Бироқ, каталонияликлар ўз учрашувини эртага “Лас-Пальмас”га қарши ўтказишади.